Испанияда Зика вируси оқибатида келиб чиққан илк микроцефалия ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда, El Pais газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, гап ҳомиладор аёлнинг ҳомиласи ҳақида бормоқда. Унда вирус аниқланган, шунингдек, Лотин Америкаси бўйлаб саёҳатдан сўнг, денге безгаги ҳам қайд этилган. Шифокорларнинг фикрича, ҳозирги пайтда испаниялик аёлнинг ўзига ҳеч қандай хавф йўқ.
Испания Соғлиқни сақлаш вазирлигининг охирги маълумотларига кўра, май ойи бошида қиролликда Зика вируси билан касалланишнинг 105 та қайд этилди. Улардан 13 таси ҳомиладор аёлларда аниқланди. Безгак аниқланган барча кишилар Испанияга чет эл саёҳатидан қайтганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)