Америкаликларнинг 20 фоиздан ортиғи Россия АҚШ учун хавф туғдиради, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда CNN телеканали ва ORC тадқиқот хизмати томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Сўров иштирокчиларига тўртта мамлакат — Россия, Хитой, Эрон, КХДР, шунингдек, ИШИД жангарилари АҚШ учун қанчалик даражада хавфлилигини аниқлаш таклиф этилди. Танлаш учун тўрт хил жавоб варианти келтирилди, булар — «жуда кучли хавф», «ўртамиёна жиддий хавф», «унча катта бўлмаган хавф»ни туғдиради ва «ҳеч қандай хавф» туғдирмайди.
Аниқланишича, сўралганларнинг 21 фоизга яқини Россияни АҚШ учун «жуда жиддий хавф», 40 фоизи «ўртамиёна кучли хавф», 22 фоизи «унча катта бўлмаган хавф» деб билади ҳамда 15 фоизи Россияни АҚШ учун ҳеч қандай хавфга эга эмас, деб ҳисоблайди.
АҚШ фуқароларини энг кўп ИШИД жангарилари хавотирга солмоқда — 73 фоиз америкаликлар гуруҳга энг юқори хавф даражасини берди.
Изоҳ (0)