Reuters фотомухбири Дамир Саголж КХДР ҳукумати томонидан чет эллик журналистлар учун ташкил этилган танишув саёҳати доирасида пойтахт Пхеньян яқинидаги Жанчон сабзавотчилик жамоа хўжалигида бўлди.
Мазкур хўжаликда қачонлардир КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳам бўлган, хўжаликнинг ўзини йиғидан тўхтата олмаётган бахтиёр меҳнаткашлари даврасидаги унинг табассум қилиб турган суратлари Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) томонидан эълон қилинган эди.
Reuters’нинг КМТАга асосланиб ёзишича, хўжаликка ташрифи давомида Ким Чен Ин «социалистик маданий қишлоқ қурилиши соҳасида ёрқин намунага айланиши зарур бўлган туб ўзгаришлар» билан танишган, қишлоқ маъмурларига тегишли кўрсатмалар берган.
Қуйида Шимолий Кореядаги намунавий деҳқон хўжалиги манзаралари ва қишлоқ ҳаёти акс этган Дамир Саголж ва КМТА суратлари алоҳида тақдим этилади.