Испаниянинг энг йирик газеталаридан бири 4 май, чоршанба куни ходимларнинг иш ташлаши туфайли сотувга чиқмади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Иш ташлашга таркибига El Mundo ҳам кирувчи Unidad Editorial нашриёт гуруҳининг 224 нафар ходимини ишдан бўшатиш ҳақидаги қарори сабаб бўлди. El Mundo Италиянинг RCS MediaGroup нашриёт кампаниясига унинг Испаниядаги Unidad Editorial шуъба компанияси орқали тегишлидир. Жами Unidad Editorial’да 1,5 минг киши ишлайди. El Mundo’дан ташқари унинг таркибига Marca спорт газетаси, Expansion иқтисодий нашри, 13 TV телеканали, Discovery Max ва бошқа ОАВлар киради.
Газета унга асос солинган 1989 йилдан буён биринчи марта сотувга чиқмади. Бундан ташқари, El Mundo сайти, унинг ижтимоий тармоқлари ва мобил дастури ҳам тўлиқсиз ҳажмда ишламоқда.
Мадридда Unidad Editorial биноси олдида кун давомида норозилик намойишлари давом этади.
El Mundo’нинг тиражи 250 минг нусхани ташкил қилади.
Изоҳ (0)