Сурияда ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилмаётган «Жибҳот ан-нусра» гуруҳи террорчилари ва қуролли мухолифат гуруҳлари эрта тонгдан Алеппода отишмаларни қайтадан бошлади, деб ёзади «ТАСС».
SANA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, жангарилар отган тўплар насронийлар яшайдиган Ждейда даҳасидаги Шафа майдонига ҳамда Салоҳ-ад-Дин туманига келиб тушиб портлаган. Тўрт нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, яраланганлар ҳам бор.
Ўтган бир неча кеча-кундузда шаҳарда 17 киши отишма қурбонига айланди ва яна 68 киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)