Bellingcat халқаро тадқиқот гуруҳи экспертлари Малайзия ҳаво йўллари йўловчи лайнерига ракета отган «Бук» мажмуаси рақамини аниқлади, деб ёзади TJournal.
Жанговар машина фотосуратларида ўртадаги рақам ўчириб ташлангани туфайли, беш йиллик маълумотларни ўрганиб чиқишга тўғри келган.
«Бук» 2014 йилда Донбассда бўлган ва Россия Қуролли кучларининг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари 53-бригадасига тегишли бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Malaysia Airlines’нинг Амстердамдан Куала-Лумпурга MH17 рейси билан учиб кетаётган Boeing 777 самолёти 2014 йил 17 июль куни қулаган эди. Тахминларга кўра, лайнер Донбасс ҳудудидан уриб туширилган. Самолёт бортида бўлган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)