ИШИД террорчилик гуруҳи Сурия ва Ироқда қуролли низолардаги иштироки давомида кўрган талафоти 25 минг кишидан ошди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Буюк Британия бош вазири канцеляриясига таяниб. Бу ҳақда мудофаа вазири Майкл Фэллон Яқин Шарқдаги вазият ҳақида бошқа вазирларни хабардор этаётиб маълум қилган.
Ҳозиргача 25 мингдан ортиқ жангари ўлдирилган, улардан 600 нафари ўтган ой ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, маълумотларга кўра, ИШИД томонидан туриб жанг қилаётган террорчиларнинг умумий сони ҳозир икки йил ичидаги энг кам миқдорга келиб қолган.
Бош вазир канцелярияси баёнотида айтилишича, Вашингтон раҳбарлигидаги халқаро коалиция мамлакатлари ичида Буюк Британия ИШИД нуқталарига энг кўп авиазарба бериш бўйича АҚШдан кейинги ўринда турибди.
Изоҳ (0)