Россия ва АҚШ Суриядаги низо томонларини ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилишга чақирди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги муассаса раҳбари Сергей Лавровнинг америкалик ҳамкасби Жон Керри билан телефон суҳбати якунлари бўйича маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».
Вазир ва давлат котиби Суриядаги сиёсий тартибга солиш истиқболларини муҳокама қилди. Улар икки мамлакатнинг Сурияни қўллаб-қувватлаш халқаро гуруҳи раисдошлари сифатидаги кейинги қадамларини, жумладан, гуруҳнинг навбатдаги мажлисига тайёргарлик масаласини келишиб олди.
Америка томони ташаббуси билан бўлиб ўтган телефон суҳбатида халқаро кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам, хусусан, Украина билан боғлиқ муаммолар, Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги вазият, Яқин Шарқдаги тартибга солиш ишларининг бориши бўйича фикр алмашилди.
Изоҳ (0)