Индонезия соҳилларида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда, АҚШ геология хизмати маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Ер силкиниши маҳаллий вақт бўйича 11:21 (Тошкент вақти билан 09:11) да қайд этилди. Унинг маркази Суматра оролининг жанубий чегарасидаги Котабуми шаҳридан 55 километр жануби-ғарбда, ўчоғи эса 132,7 километр чуқурликда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмади. Цунами хавфи эълон қилинмади.
Изоҳ (0)