Егуликларни тезкорлик билан паққос тушириши орқали танилган америкалик Мэтт Стоуни 12 та ширин кулчани қанчалик тез ея олишини синаб кўришга қарор қилди, деб ёзади Meduza.
12 та ширин кулчанинг бошига етиш учун Стоунига 34 сония керак бўлди. Унинг таъкидлашича, бу дунёдаги энг яхши натижа — бундан аввалги рекорд 45 сонияга тенг бўлган.
Нашр эслатишича, бунгача Стоуни McDonald’s егуликларининг улкан ўрамини 7 дақиқада, 12 банка маккажўхорини 12 дақиқа-ю 45 сонияда еб битирган эди. 2015 йилда Мэтт хот-догларни тез ейиш бўйича чемпионга айланган эди.
Изоҳ (0)