Туркманистон ва Саудия Арабистони ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим Саудия қироли Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ар-Риёддаги музокаралари якунлари бўйича имзоланди, деб ёзади «ТАСС» Туркманистон ОАВларига таяниб.
Уларнинг фикрича, ушбу битим тегишли давлат муассасалари ўртасидаги кенг ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратади.
Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, Туркманистон ва Саудия Арабистони терроризм, уюшган жиноятчилик, наркотикларнинг ноқонуний айланмаси ва бошқа хавфларга фаол равишда қаршилик кўрсатиши туфайли, ҳужжат алоҳида аҳамиятга эга.
Изоҳ (0)