Ишлаб чиқарувчилар ўз велосипедларини иложи борича енгилроқ қилиш учун жон-жаҳди билан интилаётган бир пайтда, бельгиялик Жефф Питерс, аксинча, дунёдаги энг оғир велосипедни ясади, деб ёзади «Популярная механика».
Расмий рекорд ўрнатиш ва Гиннеснинг Рекордлар китобига кириш учун Жефф қўлбола велосипедда тўғри йўлда камида 100 метр йўл босиши керак эди, буни у осонгина уддалади.
860 килограммлик баҳайбат велосипеднинг баландлиги 2,26 метр, узунлиги эса 5,03 метрга етади.
Улкан трактор ғилдиракларини оддий педаллар ёрдамида айлантиришга Питерс кўп сонли узатмаларга эга иккита велосипед занжиридан ташкил топган механизм орқали эришди.
Изоҳ (0)