Туркиянинг Диёрбакир вилояти, Дижле шаҳридаги жандармерия бошқармаси биноси олдида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 23 киши жароҳатланди. Ҳужум Курдистон ишчи партияси томонидан уюштирилгани билдирилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Дижледаги жандермерия биноси яқинида, ҳарбий хизматчилар ётоқхонасида 1 май, якшанба куни кечки пайт КИП аъзолари томонидан миналаштирилган автомобиль портлатилди. Оқибатда бир жанговар сафдошимиз ҳалок бўлди ва 20 киши яраланди. Шунингдек, уларнинг оила аъзоларидан уч нафари ҳам жароҳат олди», — дейилади Туркия Бош штаби хабарида.
Изоҳ (0)