Американинг Жупитер шаҳрида (Флорида штати) жиддий автоҳалокат содир бўлди. Штат полицияси расмий вакилларининг 1 май, якшанба куни маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 6 киши, жумладан, тўрт нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беади.
Шаҳар шосселаридан бирида минивэн ва йўлтанламас тўқнашиб кетди. Дастлабки маълумотларга қараганда, минивэн ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Автомобилда бўлган саккиз кишидан икки нафари тирик қолган бўлиб, уларнинг аҳволи оғир эканлиги маълум қилинмоқда.
Йўлтанламаснинг ҳайдовчисига енгилроқ шикаст етган, унинг ҳаёти хавф остида эмас.
Изоҳ (0)