Аргентинанинг асосий тоғ-чанғи курорти саналадиган Сан-Карлос-де-Барилоче шаҳрида туғилган ҳар бир чақалоқ учун биттадан дарахт экилади. Тегишли қарор шаҳар кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинди, дея хабар беради «ТАСС».
Лойиҳага кўра, ота-оналар фарзандлари туғилиши шарафига қандай дарахт экилишини танлаши мумкин (ягона чеклов — ўсимлик маҳаллий турга мансуб бўлиши керак). Мэрия эса шаҳарда қанча бола туғилса, шунча дарахт ўтқазиш мажбуриятини олади. Маълумотларга кўра, Сан-Карлос-де-Барилочеда ҳар йили ўртача 2500 нафар чақалоқ дунёга келади.
Лойиҳа муаллифлари фикрига кўра, мазкур ташаббус кейинги йилларда сийраклашиб қолган маҳаллий ўрмонларни тиклашга имкон бериши керак. Расмийлар бунинг натижалари бир неча йиллардан кейингина кўзга ташланишини тан олган.
Изоҳ (0)