Тошкентда Марказий темирйўлчилар поликлиникаси олдидаги Меҳржон кўчасига ётқизилган трамвай рельслари кўмиб ташланди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Мазкур трамвай йўли бўйлаб аввал 13-йўналишдаги трамвайлар Қўйлиқ даҳаси томон қатнар эди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмонов 28 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳардаги барча трамвай йўналишлари 2016 йил давомида ёпилишини, баъзи кўчаларда трамвай йўллари олиб ташланиши, баъзиларида эса рельслар устидан асфальт ётқизилишини маълум қилган эди.
28 март куни шаҳарда олти йўналишда трамвайлар қатнаган бўлса, 29 апрель ҳолатига кўра, фақат битта — 17-йўналишдаги трамвай Бешқайрағоч даҳасидан «Чилонзор» буюм бозорига қадар қатнамоқда.
Изоҳ (0)