Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Август охиригача Тошкентда қатор мактабгача таълим муассасалари капитал таъмирдан чиқарилиши режалаштирилди, деб ёзади «Газета.uz». Таъмирлаш бўйича тендерни Тошкент ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» муҳандислик компанияси эълон қилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

30 МТМдаги таъмирлаш ишларининг умумий бошланғич нархи маҳаллий бюджет маблағларидан 23,772 миллиард сўмдан (қўшимча қиймат солиғини ҳисобламаганда) ошади.

Капитал таъмирдан чиқариладиган МТМлар:

  • Олмазор тумани: 52, 94 ва 472-сонли МТМлар;
  • Бектемир тумани: 574-МТМ;
  • Миробод тумани: 127 ва 507-МТМ;
  • Мирзо Улуғбек тумани: 403, 446 ва 466-МТМ;
  • Сирғали тумани: 45, 87 ва 459-МТМ;
  • Учтепа тумани: 360, 409 ва 465-МТМ;
  • Чилонзор тумани: 89, 368 ва 462-МТМ;
  • Шайхонтоҳур тумани: 27, 448 ва 491-МТМ;
  • Юнусобод тумани: 160, 253, 417 ва 499-МТМ;
  • Яккасарой тумани: 348 ва 357-МТМ;
  • Яшнобод тумани: 129, 557 ва 602-МТМ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар