Marakanda Expedition kompaniyasi «Ўзбектуризм» Миллий компанияси ва Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси кўмагида Россия ва МДҲдан келган сайёҳлар учун рус тилида йўлкўрсаткич китобни ишлаб чиқди, деб ёзади UzDaily.
140 саҳифали китобда алоҳида бўлимлар орқали саёҳатни режалаштириш, мамлакат ва одамлар, Ўзбекистон бўйича йўналишлар ҳақида маълумот берилган. Унда жами 38 та йўналиш ва Ўзбекистон шаҳарларининг 17 та харитасини топиш мумкин.
«Академик йўналишлар» деб номланган махсус бўлим Искандар Зулқарнайн йўллари бўйлаб саёҳат, қадимий Хоразмга сафар, Марказий Осиёнинг буддавийлик мероси ва меъморчилиги билан танишувни ўз ичига олади.
Йўлкўрсаткичга Ўзбекистон хариталари ва Тошкентнинг батафсил харитаси илова қилинади.
Изоҳ (0)