Ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов тўп сурадиган «Ал-Жаиш» клуби 29 апрель куни Қатар Кубоги финалида «Лаҳвия»га қарши тўп суради.
Мусобақанинг ярим финаллари Қатар Юлдузлар Лигасида дастлабки тўрт ўринни қўлга киритган клублар ўртасида кечди. Чемпионатнинг кумуш медалларига эга чиққан «Ал-Жаиш» бронза медали соҳиби «Ас-Садд» билан кураш олиб борди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Ал-Жаиш» клубининг twitter’даги расмий саҳифаси учрашувнинг 33-дақиқасида ҳисоб Сардор Рашидов томонидан очилганлигини кўрсатди. Тўп ўзбекистонлик футболчи томонидан жарима майдончаси ичига бурчакдан етказиб берилган ва «Ас-Садд» футболчиларидан бирига тегиб, дарвозадан жой олган.
هدف #الجيش الاول #الجيش_السد ١-٠ #كاس_قطر_٢٠١٦ #كاس_قطر_لايف pic.twitter.com/UEPT5yLVFJ
— مؤسسة دوري نجوم قطر 🇶🇦 (@QSL) April 25, 2016
Қайд этиш керак, «Ас-Садд» чемпионатнинг кумуш медаллари учун кечган курашда «Ал-Жаиш» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, якунда 3-ўрин билан чекланган ва ўша беллашувда Сардор Рашидов майдонга тушмаганди.
Мамлакат Кубогининг иккинчи ярим финалида «Лаҳвия» Юлдузлар Лигасининг амалдаги чемпиони «Ар-Райян» устидан ишончли ғалабага эришди — 3:1. 29 апрель куни бўлиб ўтадиган финал ўйинида Рашидов жамоадошлари «Лаҳвия»га қарши саф тортади.
Маълумот учун, «Лаҳвия» клуби Сардор Рашидовнинг собиқ жамоаси ҳисобланган «Бунёдкор»ни қаторасига икки мавсум давомида Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида қолдириб кетди.
Изоҳ (0)