25 апрель, душанба куни Японияда 2020 йилги Токио Олимпиада ва Паралимпия ўйинларининг янги рамзлари тасдиқланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ўйинларнинг аввалги рамзларидан бельгиялик дизайнер Оливье Дэбининг япониялик ҳамкасби Кэндзиро Сано яратган «Т» ҳарфи шаклидаги логотип ундан икки йил олдин яратилган Льеж шаҳри театри логотипига ўхшашлиги ҳақидаги даъвосидан сўнг воз кечилганди.
Янги рамзлар индиго рангидаги «шахмат тахтаси» нақшидан иборат ҳалқалар кўринишида бўлиб, Японияда Эдо даврида (1603–1867 йиллар) оммалашганди. Улар остига «Токио 2020» ёзуви ва Олимпиада ҳалқалари жойлаштирилган.
Изоҳ (0)