BBC Малайзия «Боинг»ининг Донбассдаги ҳалокати ҳақидаги ҳужжатли фильм мазмуни холис деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Британия медиакомпанияси расмий баёнотида айтилади, деб ёзади «Ведомости».
«Sunday Express газетаси дастур мазмунини нотўғри талқин қилди. Унинг сарлавҳасидан фарқли ўлароқ, экспертлар аслида дастурда MH17 Украина жанговар самолёти томонидан уриб туширилгани ҳақидаги даъволарни эҳтимолдан йироқ деб атади, чунки ушбу самолётлар бундай баландликда уча олмайди», — деди корпорация вакили.
BBC фикрича, «Фитна назарияси: MH17’ни ким уриб туширди» фильмида турли нуқтаи назарлар келтирилган, Нидерландия ҳукуматининг расмий текширувлари натижалари батафсил ўрганилган, «бу самолёт кучли ‘ер—ҳавo’ ракетаси томонидан уриб туширилгани бўйича ишончли далиллар беради».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ BBC2 телеканали 3 май куни Малайзия «Боинг»ининг Донбассдаги ҳалокатининг турли версиялари ҳақидаги «Фитна назарияси: MH17’ни ким уриб туширди» дастурини намойиш қилиши маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)