BBC2 телеканали 3 май куни Малайзия «Боинг»ининг Донбассдаги ҳалокатининг турли версиялари ҳақидаги «Фитна назарияси: MH17’ни ким уриб туширди» дастурини намойиш қилади, деб ёзади Meduza.
The Daily Mail хабарига кўра, дастурда самолёт «Бук» ракетаси томонидан уриб туширилгани ҳақидаги расмий версиялардан фарқли бўлган гувоҳлар кўрсатмалари мавжудлиги ҳақида айтилади. Сўралган гувоҳларнинг юз нафаридан етти нафари, гўёки, «Боинг» қулашидан сал аввал осмонда иккита самолётни кўрганини айтиб, улардан бири Украина қирувчиси бўлганини таъкидлаган. Гувоҳлардан бири, ҳатто, самолёт ҳалокати олдидан ракета отилганини кўрганини қайд этган, у ўн минг метрдан юқорироқ баландликда учган.
Газета таъкидлашича, қирувчининг «Боинг»га ҳужуми ҳақидаги версиянинг бошқа далиллари фильмда келтирилмайди. Шунингдек, дастурда Борис Березовскийнинг собиқ қўриқчиси Сергей Соколовнинг версияси ҳам тилга олинади, у АҚШ Марказий разведка бошқармаси «Боинг» ҳалокатига алоқадорлигини айтган эди. Ушбу маълумотларнинг ҳеч бири расман тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Malaysia Airlines’нинг Амстердамдан Куала-Лумпурга MH17 рейси билан учиб кетаётган Boeing 777 самолёти 2014 йил 17 июль куни қулаган эди. Тахминларга кўра, лайнер Донбасс ҳудудидан уриб туширилган. Самолёт бортида бўлган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)