«Sports.ru» блогери Алексей Меренков Европанинг кучли бешлик чемпионатларида (Англия, Испания, Германия, Франция ва Италия) иштирок этаётган футболчиларнинг жорий мавсум бошидан буён ҳозирги кунга қадар расмий мусобақаларда энг кўп гол киритган футболчилар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, «Барселона» ҳужумчиси Луис Суареснинг жорий мавсумдаги голлари сони 53 тани ташкил қилмоқда ва у тўпурарлар рўйхатида пешқадам бўлиб турибди.
Испания чемпионатининг сўнгги икки турида («Депортиво» – 8:0, «Спортинг Хихон» – 6:0) тўрттадан гол киритган уругвайлик футболчи Ла Лигадаги голлари сонини 34 тага етказиб, у ерда ҳам пешқадамликни қўлга олди. Бунинг учун унга 32 та ўйин керак бўлди.Европа Чемпионлар Лигасида Суарес 9 ўйинда 8 та гол киритди. Шунингдек, 29 ёшли ҳужумчи Испания Кубоги баҳсларида 5 та, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 5 та ҳамда Уругвай термаси сафида 1 та гол киритишга муваффақ бўлган.«Реал» етакчиси Криштиану Роналду уругвайлик футболчига нисбатан камроқ турнирларда иштирок этган бўлса-да, мавсум давомида 47 та голга муаллифлик қилган. Португалиялик 31 та голни Испания чемпионатининг 34 та ўйинида, қолган 16 та голни Европа Чемпионлар Лигасининг 10 та ўйинида урган.Кучли бешликдан, шунингдек, «ПСЖ» ҳужумчиси Златан Ибрагимович (42 та гол), «Барселона» етакчиси Лионель Месси (40 та гол) ҳамда «Бавария» форварди Роберт Левандовски (38 та гол) жой олган.
Изоҳ (0)