Футбол бўйича Англия Премьер-лигасининг 35-турида Лондоннинг «Арсенал» клуби элитада жон сақлаб қолиш учун курашаётган «Сандерленд»ни мағлуб эта олмади — 0:0.
Мазкур дуранг натижа туфайли Лондон клуби «Манчестер Сити»ни ортда қолдириб кета олмади. 35-турдан кейин ҳар икки жамоа ҳисобида 64 тадан очко бор. «Арсенал»га қараганда 8 та кўпроқ гол урган «Сити» 3-поғонадан жой олган. «Арсенал» эса 4-ўринни банд этган.
Қўлга киритилган 1 очко «Сандерленд»ни ва ниҳоят хавфли зонадан олиб чиқди. Клуб 34 та ўйинда 31 очко жамғаришга эришди. Худди шундай кўрсаткичга эга бўлган «Норвич» тўплар нисбатига кўра «Сандерленд»дан пастроқ ўринга жойлашган.
Англия Премьер-лигаси 35-тур беллашувлари 24 апрель, якшанба«Сандерленд» — «Арсенал» 0:0
«Арсенал»: Петр Чех, Эктор Бельерин, Начо Монреаль, Пьер Мертезакер, Лоран Косельни, Муҳаммад Эль-Ненни, Аарон Ремси, Месут Ўзил (Жек Уилшир, 84), Алексис Санчес, Оливье Жиру (Тео Уолкотт, 71), Алекс Айуоби (Дэнни Уэлбек, 71).«Лестер» — «Суонси»
25 апрель, душанба«Тоттенҳэм» — «Вест Бромвич»
Изоҳ (0)