«Лестер» футбол клуби Англия чемпионига айланса, британиялик букмекерлар катта миқдорда пул тўловларини амалга оширади. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар бермоқда.
Жорий мавсум олдидан «Лестер»нинг чемпионлиги 5 000 га 1, Рождество байрамига пешқадамлиги эса 1 000 га 1 коэффициентни ташкил қилганди. «Лестер» жамоасининг чемпионлиги етакчи букмекерлик идораларига 10 миллион фунт стерлинг зарар етказади.
Маълумот ўрнида, Англия чемпионати якунланишига 4 тур қолганида «Лестер» 73 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Тоттенҳэм» клуби 68 очко билан иккинчи поғонадан жой олган.
Изоҳ (0)