Эквадор қирғоқларида 5,8 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотига кўра, ерости силкинишлари маркази мамлакат пойтахти Китодан 214 км, Муисне шаҳридан 26 км ғарбда бўлгани қайд этилган. Зилзила қурбонлари ва цунами хавфи ҳақида хабар берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эквадорда 16 апрель куни юз берган 7,8 магнитудали зилзиладан сўнг яна 714 та такрорий ер силкиниши қайд этилгани билдирилганди.
Изоҳ (0)