Россияда 25–28 апрель кунлари фавқулодда вазият амал қилади. Бу ҳақда, фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Бу чора тошқин ва ёнғинларга қарши кураш бўйича кенг миқёсли ўқувларнинг ўтказилиши билан боғлиқ.
Ўқувлар давомида фавқулодда вазиятлар вазири Владимир Пучковнинг буйруғига кўра барча федерал округларга ишчи гуруҳлар йўлланади. Гуруҳларга вазир ўринбосарлари бошчилик қилади.
Изоҳ (0)