Мадриднинг «Реал» жамоаси «Вильярреал»га қарши Испания чемпионати 34-турида 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Ла Лига доирасида 99, 100 ва 101-голларини киритди, деб хабар беради «Чемпионат».
Шу тариқа, «Қироллик клуби» қаторасига еттинчи мавсумда 100 тадан ортиқ гол уриб келмоқда. Ушбу серия 2008/09 йилги мавсумда, мадридликлар сафига Криштиану Роналду келиб қўшилгач бошланган.
«Реал» португалиялик футболчини сотиб олгунга қадар фақат бир марта, 1989/90 йилги мавсумда 100 тадан кўп гол киритишга муваффақ бўлган эди.
Изоҳ (0)