Дунёдаги энг қари деб тахмин қилинадиган Мэгги лақабли ит 30 ёшида ўлди. У Австралиянинг Виктория штатида истиқомат қилувчи фермер Брайан Макларенга қарашли бўлиб, келпи зотига мансуб эди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Биз яқин дўст эдик, унинг энди йўқлиги мен учун қайғули ҳолат», — дея маълум қилган фермер.
Мэггига оид ҳужжатларнинг асл нусхаси йўқолгани сабабли расман дунёдаги энг қари ит сифатида тан олинмаганди. Ҳозирда 29,5 ёшда бўлган Блюи лақабли ит энг ёши катта ҳисобланади ва у ҳам Австралияда яшайди.
Изоҳ (0)