«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Депортиво»га қарши (8:0) Испания чемпионати 34-турида майдонга тушиб, аргентиналиклар орасида Ла Лигада энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди, деб хабар беради «Чемпионат».
28 ёшли футболчи Ла Лигада ўзининг 344-учрашувини ўтказди ва аргентиналик собиқ ярим ҳимоячи Ариэль Ибагасани (343 ўйин) ортда қолдирди.
Ушбу кўрсаткич бўйича учинчи ўринни Фернандо Касерас (339 ўйин) банд қилиб турган бўлса, кейинги ўринлардан Пабло Диас (330) ва Лео Франко (328) жой олган.
Жорий мавсумда Лионель Месси Ла Лиганинг 29 ўйинида 24 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)