Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эквадор 16 апрель куни юз берган зилзиладан кейинги тикланиш харажатларини қоплаш учун янги солиқлар жорий этади. Мамлакат президенти Рафаэль Корреага кўра, тикланиш учун 3 миллиард долларга яқин маблағ талаб этилади, дея хабар беради Meduza.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Президент томонидан таклиф этилаётган чоралардан бири мол-мулки 1 миллион доллардан ортиқ бўлган барча фуқаролардан бир марталик йиғим олишдан иборат. Йиғим уларнинг мол-мулки қийматининг 0,9 фоизини ташкил этиши кўзда тутилган. 

Ойига минг доллардан зиёд ишлаб топадиган фуқаролар бир кунлик, 2 минг доллар топадиганлар икки кунлик, беш минг доллардан ошиқ даромади бор фуқаролар эса беш кунлик даромади миқдорида солиқ тўлайди. 

Шунингдек, Эквадорда сотувдан олинадиган солиқ миқдори 12 дан 14 фоизгача кўтарилади, давлатга қарашли айрим активлар сотувга қўйилади. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?