20 апрель, чоршанба куни Американинг Миссури штатидаги Сент-Луисда жойлашган Вашингтон университети кампуси ҳудудида номаълум шахс томонидан ўт очилди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Ўқув муассасаси сайтида маълум қилинишича, отишма оқибатида бир киши яраланган.
Кампус ҳудудида қуролли кишининг пайдо бўлганлиги ҳақида университет сайтида маҳаллий вақт бўйича 13:36 да маълум қилинган. Хабарда талабаларга хавфсиз жойга яшириниш тавсия этилган.
14:03 да эса отишма оқибатида бир кишининг жабрланганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган. 14:45 да кампус ҳудудидагилар ўз фаолиятини давом эттириши мумкинлиги маълум қилинган.
Отишма содир этган шахс ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган.
Изоҳ (0)