Россиянинг «ЮКОС» корпорацияси собиқ акциядорлари Гаага округ судининг қарори устидан апелляция инстанциясига шикоят қилади. «РБК» нашрининг билдиришича, суднинг Россия томонидан 50 миллиард доллар товон пули тўланиши ҳақидаги қарорни бекор қилиши акциядорлар учун кутилмаган ҳол бўлди.
«ЮКОС»нинг асосий акциядори бўлган Group MENATEP Limited (GML) компанияси раҳбари Тим Осборннинг ишонишича, «ЮКОС»ни сиёсий сабабларга кўра вайрон қилишда айбдор деб топилган РФ ҳукумати жабрланувчиларга 50 миллиард евро миқдорида бадал тўлаши ҳақидаги 2014 йилги қарор адолатли бўлган.
«Биз қонун ва адолат тантана қилишига тамоман ишонамиз», — таъкидлади Осборн.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат илгари Гаага суди «ЮКОС» акциядорларига 50 миллиард доллар тўлаш ҳақидаги қарорни бекор қилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)