Синай ярим ороли шимолида жойлашган Шайх Зубайд шаҳрида рўй берган терактда хизматга янги келган уч нафар йигит ҳалок бўлди, яна саккиз киши яраланди. Бу ҳақда Миср ИИВ манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, полициячилар бўлган автобус гранатомётдан ўққа тутилган. Ҳозирда армия бўлинмалари ҳужум уюштирган террорчиларни аниқлаш мақсадида ҳодиса ҳудудини кўздан кечирмоқда.
Изоҳ (0)