Бурятиянинг (Россия) Икат тоғ тизмаларидаги кўчкида иркутсклик альпинистлар Артём Синюшкин ва Константин Кривошеев ҳалок бўлган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Гуруҳ раҳбари Александр Клепиковнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг жасади асосий лагерга келтирилган. 20 апрель, чоршанба куни Россия ФФВ қутқарувчиларнинг ёрдамга келиши кутилмоқда.
Икки альпинист ҳам катта тажрибага эга эди: Кривошеев «Тоғларда қутқарув учун» эсдалик жетони билан тақдирланган, Синюшкин эса 3-тоифали альпинизм инструктори бўлган.
Изоҳ (0)