Эрон 19 апрель, сешанба куни навбатдаги баллистик ракетани учирди. Бу ҳақда ҳарбий доиралардаги манбаларга таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Қурилма учирилганини радиолокацион аниқлаш воситалари ёрдамида олинган маълумотлар тасдиқлаб турибди», — дея таъкидлаган манбалар.
Маълумотларга кўра, ракетанинг учирилиши Армавирда жойлашган «Воронеж-ДМ» ва Орскдаги «Воронеж-М» радиолокация воситаларида қайд этилган.
Ҳозирда россиялик мутахассислар ракета тури ва хусусиятини аниқлашга уринмоқда.
Изоҳ (0)