Россиянинг Ямал ярим оролидаги Мис-Каменний қишлоғида Robinson вертолёти йўқолиб қолди, дея хабар бермоқда «РБК». Бу ҳақда 18 апрель, душанба куни маълум бўлган.
Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси маълумотларига кўра, Robinson маркасидаги учта вертолёт Коми Республикасидан Белий оролига парвоз этаётган бўлган. Улар оролга яқинлашганида об-ҳаво шароити ёмонлашган. Вертолётлардан бири жойни разведка қилишга кетган, қолган икки вертолёт Сабетта қишлоғига учиб кетган.
Охир-оқибат, разведкага кетган вертолёт билан алоқа узилган. Унинг бортида уч киши бўлган. Йўқолган вертолётни қидириш учун уч киши иккита қорда юрадиган машинада йўлга отланган.
Кейинроқ ФВВ округ бошқармаси вертолёт қаттиқ қўнишни амалга оширгани, унинг бортидаги уч кишининг барчаси ҳалок бўлганини маълум қилди.
Изоҳ (0)