Россия бу йилга режалаштирилган халқаро бозорларда евробондлар жойлаштиришни кечиктиради. АҚШ ва Евроиттифоқ томонидан санкциялар давом эттирилиши, шунингдек, йирик банкларга евробондларни жойлаштирмаслик бўйича тавсия берилгани ушбу қарорга келишга сабаб бўлган. Бу ҳақда Bloomberg манбаларига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Россия молия вазирлиги Barclays, BNP Paribas, Bank of America Merrill Lynch, Goldman Sachs, JP Morgan каби 25 та йирик банкка 2016 йили 3 миллиард доллар ҳажмидаги евробондларни жойлаштиришни ташкиллаш юзасидан таклифлар жўнатганди. Бироқ, The Wall Street Journal ва Financial Times нашрларига кўра, АҚШ ва Евроиттифоқ расмийлари мазкур банкларга бундан тийилишни маслаҳат берган.
Маълумот учун, Россия охирги бор халқаро бозорларда 2013 йил сентябрида 6 миллиард доллар ҳажмидаги қимматли қоғозларни жойлаштирганди.
Изоҳ (0)