Кобулнинг марказий қисмида содир бўлган портлаш натижасида қурбонлар ва ярадорлар бор. Бу ҳақда 19 апрель, сешанба куни Афғонистон президенти Ашраф Ғанига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганлар ҳақидаги аниқ маълумотлар ошкор этилганича йўқ.
Портлаш Афғонистон пойтахтида 19 апрель куни юз берди. Шаҳар марказидаги АҚШ элчихонаси яқинида сирена товушлари эшитилган, осмонда қуюқ тутун пайдо бўлган. Элчихона ёнида НАТОнинг Афғонистондаги миссияси бош қароргоҳи жойлашган. Хабарларга кўра, портлаш ушбу биноларга таъсир қилмаган.
Изоҳ (0)