Шимолий Кореяда пирсингни тақиқлашди ҳамда жинси шим ва бошқа «Ғарбга хос кийим-кечаклар»га чеклов киритишди, деб ёзади «Газета.ru». Бундай қарор Корея Меҳнат партиясининг 2016 йил май ойида бўлиб ўтадиган VII съезди арафасида қабул қилинди.
Ташқи кўринишга нисбатан талабларнинг кучайтирилиши, биринчи навбатда, Хитой билан чегара яқинида жойлашган Шимолий Хамген ва Янгандо провинциялари аҳолисига тегишли бўлади.
Маълумотларга кўра, шимолий кореялик фуқаролар КХДР етакчиси Ким Чен Инга содиқ ёшлар гуруҳи томонидан кузатилади. Улар юбкаларнинг узунлиги, оёқ кийимлар шакли, шунингдек, бошқа кийим-кечак ва соч турмакларини назорат қилади.
Шимолий Кореяда ноҳарбий журналистлар билан ишловчи япониялик журналист Исимару Дзиро аниқлик киритишича, бу КХДРнинг тобора кўпроқ аҳолиси Ғарб маданиятига қизиқиб қолаётгани билан боғлиқ.
Изоҳ (0)