Владимир Путин ва Барак Обама телефон оқали мулоқот чоғида Суриядаги вазиятни муҳокама этди. Бу ҳақда 18 апрель, душанба куни Кремль матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Президентлар Суриядаги вазиятни атрофлича муҳокама қилди. Россия ҳамда АҚШ ташаббускори бўлган ўт очишни тўхтатиш тартиби мустаҳкамланиши, ҳудудларга гуманитар ёрдам етказилиши таъминланишига кўмак берилишини тасдиқлади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Россия етакчиси америкалик ҳамкасби эътиборини жангарилар ҳаракатланиши ва террорчи гуруҳларга қурол-яроғ етказилиши давом этаётган Сурия — Туркия чегарасини ёпиш заруратига қаратди.
Барак Обама америкалик Кевин Доус Сурияда озод этилишида Россия расмийлари берган ёрдам учун Путинга миннатдорлик билдирган.
Изоҳ (0)