iOS’даги шахсий ёрдамчи ва савол-жавоб тизими бўлмиш Siri’га «WWDC қачон?» — деб савол берилганида, у ушбу анжуман 13—17 июнь кунлари бўлиб ўтишини айтади, деб ёзади TJournal.
Бу шуни билдирадики, Apple’нинг навбатдаги йирик тадбири 13 июнь, конференциянинг биринчи кунида бўлиб ўтади. Июндаги тақдимотларда компания одатда ўз ОS ва дастурларининг янги версияларини, баъзан эса янги авлод компьютерларини намойиш этади.
Apple расмий равишда конференцияга таклифнома тарқатгани йўқ, шу туфайли унинг қаерда ўтказилиши номаълум.
Баъзи журналистлар ҳазил тариқасида Apple’га ўзининг барча янгиликларини Siri ёрдамида эълон қилишни таклиф этди: қандайдир маънода бу фойдаланувчиларга виртуал ёрдамчига кўпроқ мурожаат қилиш учун туртки берган бўларди.
Изоҳ (0)