Хитой илмий-техника университети олимлари одамга ўхшаш Jia Jia роботини тақдим этди, у ёш қиз қиёфасида яратилган, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У одамлар билан мулоқот қила олади ва вазиятга қараб юз ифодасини ўзгартира олади.
Ишлаб чиқувчилар Jia Jia роботини одамга максимал даражада ўхшатиш учун ҳаракат қилди. У киши билан суҳбатлашиб, юз ифодасини ўзгартириши ва, ҳатто, ҳазил қилиши мумкин. Роботнинг лаблари мулоқот чоғида ҳақиқатнамо тарзда қимирлайди, кўз қорачиқлари эса ёруғликка боғлиқ равишда ўз ўлчамини ўзгартиради.
Jia Jia ўзига мурожаат қилинганини автоматик тарзда англайди. Барча суҳбатлар ишлов бериш учун ёзиб олинади ва булутли омборхонада сақланади.
Муҳандислар жамоаси илк прототипни яратиш устида уч йил ишлади. Улар ўз ихтиросини янада мукаммаллаштириш ниятида. Jia Jia’нинг навбатдаги версияси йиғлашни ва кулишни ўрганади, унинг қўллари эса янада ҳақиқатнамо тарзда ҳаракатланади.
Изоҳ (0)