Германиянинг Майнц университети олимлари ягона атом ёки иондан иборат иссиқлик двигателини яратди. Электр қопқонга жойлаштирилган ион иссиқлик энергиясини гармоник тебранишларга айлантириши мумкин, деб хабар беради «Hi-Tech.Mail.ru».
Двигатель учун олимлар квадруополь — тўртта турлича тўйинтирилган таёқчадан иборат электр қопқон яратди. Бунда ҳосил бўладиган электр майдон двигателнинг иш манбаси бўлиб хизмат қиладиган кальций ионини ушлаб туради. Қопқондан ташқари, қурилма «иситгич» ва «музлатгич»дан ҳам иборат бўлади. Электр майдони флуктуациялари биринчисини, лазер эса иккинчисининг вазифасини бажаради.
Олимлар тажриба давомида электр майдонини ўчириб-ёқиб турди, «музлатгич» эса доимий ишлаб турди. Натижада кальций иони аввал қизиб, энергияси ортди, кейинчалик эса олдинги ҳолатига қайтди. Двигатель қуввати 3,4*10-22 жоулни ташкил этди.
Одатий иссиқлик двигатели камида 1024 атом ёки бошқа зарраларни ўз ичига олади. Бироқ замонавий технологиялар қурилмани митти ўлчамларгача келтириш имконини берди.
Изоҳ (0)