Сурия мухолифати БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура билан музокараларга қисқартирилган таркибдаги делегацияни жўнатди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мухолифатнинг музокаралар бўйича олий қўмитаси делегацияси одатдаги 10—15 киши ўрнига уч кишидан иборат бўлган ва улар сафида қўмита раҳбарларидан ҳеч ким кузатилмаган. Мухолифат томонидан ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани ҳам 19 апрель, сешанба кунига қолдирилган.
Қўмита вакили Риёд Ҳасан Оға олдинроқ делегация Алеппода вазият кескинлашгани сабабли Женевани тарк этиш ниятида эмаслиги, бироқ музокаралар маълум муддат тўхтатилиши мумкинлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)