Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди томонидан ташкил этилган навбатдаги «Саломатлик поезди» Қорақалпоғистон Республикасига йўл олди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: UzReport

Фото: UzReport

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилаётган «Саломатлик поезди» экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда.

Навбатдаги «Саломатлик поезди»нинг малакали мутахассислари Нукус, Қўнғирот, Қорақалпоғистон, Жаслиқ станцияларига яқин ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолига, шунингдек, фонднинг ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплекслари ҳамда махсус мактаб-интернатларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатади.

Тадбирни ташкил этишга «Дори-дармон» акциядорлик компанияси, «Китоб олами», Baxtteks-farm масъулияти чекланган жамиятлари, Nobel farm sanoat ва Reka med farm қўшма корхоналари ва халқаро ташкилотлар яқиндан кўмаклашди. Тадбир давомида ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли ва ногиронларга, тиббий-ижтимоий муассасаларга дори-дармон, гигиена воситалари етказиб берилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Дунё Россиянинг Хитой томонидан қўллаб-қувватланаётган тактикасига алданмаслиги керак”. АҚШ Давлат департаменти Си Цзиньпиннинг Москвага ташрифига муносабат билди...
Маҳаллий
Жиззахда ЙПХ ходимлари формасида вайн ишлаган икки эркак жавобгарликка тортилгани ноқонуний деб топилди
Маҳаллий
Дошқозонлардаги сумалак, 40 қозондаги ош, тандирдан узилган кўк сомса: Фарғонадаги Наврўз тантаналари — суратларда