Наманган вилоятида дарсга қатнашмай, кўча-кўйда мақсадсиз юрган, тиланчилик, аравакашлик қилаётган ҳамда интернет кафеларда вақтини ўтказаётган ўқувчиларни аниқлаш бўйича «Ўқувчи» тадбири ўтказилди. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
«Постда» нашрининг билдиришича, тадбир давомида бозорда арава тортаётган 2 нафар, савдо қилаётган 32, интернет кафеда компьютер ўйинлари ўйнаётган 31 нафар ўқувчи аниқланиб, дарс машғулотларига қайтарилган.
«Тун» тадбири рейдларида эса 14 нафар ўқувчи ота-онаси кузатувисиз тунда кўнгилочар масканда бўлгани аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан уларнинг ота-онаси ва кўнгилочар масканлар эгаларига нисбатан маъмурий иш очилган.
Изоҳ (0)