Наманган вилоятида айрим маҳаллий ҳокимликлар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Икромжон Искановга асосланиб, «Наманган ҳақиқати» газетаси маълум қилди, дея хабар беради «V1.uz».
Хусусан, Чуст туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи Н. Абдулахатов бўлимга туман ҳокимлиги орқали келиб тушган 10 та аризани белгиланган муддатларда кўриб чиқмаган. 5 та ариза бўйича фуқароларга тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш бўйича чора кўрмай, давлат хизмати кўрсатиш тартибини бузган.
Текшириш якунларига кўра, қонун бузилишига йўл қўйган айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)