Ўпкани суюқлик ёрдамида вентиляцияллаш технологиясидан нафас йўли бўғилганларни қутқаришда фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда Канаданинг Шербрук университети мутахассиси Филипп Мишо маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Мазкур услубдан нафас йўли бўғилганларни қутқариш, ўпкани тозалаш ёки тана ҳароратини тезда пасайтиришда фойдаланиш мумкинлигини тахмин қиламан», — дея таъкидлаган Мишо.
Россиянинг Истиқболли тадқиқотлар фонди илмий-техник кенгаши сувости денгизчиларини «суюқлик орқали нафас олиш» услубидан фойдаланган ҳолда қутқариш технологиясини яратиш лойиҳасини маъқуллади. Мазкур лойиҳа устида иш олиб бориш Меҳнат тиббиёти илмий-тадқиқот институтига топширилди.
Изоҳ (0)