Microsoft компанияси АҚШ ҳукуматига қарши судга даъво берди, у ҳукумат уларнинг электрон почтасини текшираётган вақтда, ўз мижозлари хабардор қилинишига эришмоқчи, деб ёзади «ТАСС».
Даъво Америка пойтахтининг ғарбий округи судига топширилди. Унда компания маълум қилишича, АҚШ ҳукумати унга мижозларни федерал муассасалар компаниядан уларнинг электрон почталари мазмуни ва бошқа шахсий маълумотларини сўрагани ҳақида мижозларни хабардор қилишга рухсат бермаслик орқали, мамлакат конституциясини бузмоқда.
Гумонланувчиларни кузатиш учун АҚШ ҳукумати 1986 йилги Электрон коммуникациялар махфийлиги тўғрисидаги қонундан фойдаланади, у ҳукуматга 180 кундан ошган электрон хабарларни ўқиш имконини беради. Технологик компаниялар ушбу қонунни эскирган ҳамда замонавий реалияларга тўғри келмайди, деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)